14 август 2023 2789

Сардоба туманида хонадонларнинг бирида ўғирлик жинояти содир этилди

Сардоба тумани, Янгиқишлоқ маҳалласида яшовчи фуқаро Р.Б Сардоба тумани, "Янгиқишлоқ" маҳалласи, Шалола кўчасидаги фуқаро Т.Ҳ нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, унга тегишли бўлган жами нархи 4.150.000 сўмлик буғдой маҳсулотларини ўғирлаганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сардоба тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан фуқаро Р.Бга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, “Қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага