20 август 2022 1215

Сариосиёда тақинчоқлар ўғриси фош этилди

Сариосиё туманида 2022 йил 8 август куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, туманнинг «Нелоба» маҳалласида яшовчи, Б.Бегойим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга берган аризасида, 2021 йил август, сентябрь ойларида яшаш уйидан ўзига аввалдан таниш бўлган, шу туманда яшовчи, Т.Собир унинг уйида вақтинча яшаб келиб, 150.000.000 (бир юз эллик миллион) сўмлик ҳар хил тилло тақинчоқларини ўғирлаб кетганлигини билдирган.

Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу ўғирликни Т.Собир содир этганлиги аниқланиб, ашёвий далиллар олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Т.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага