14 август 2022 649

Сариосиёда томорқа сотмоқчи бўлган шахс тезкор тадбирда қўлга олинди

Сариосиё туманида 2022 йил 1 август куни, вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасидан тушган ҳужжатларга кўра, Денов туманида яшовчи, С.Искандар аризасига асосан, 22 июль куни туманнинг “Ниҳолзор” маҳалласи ҳудудида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ва туман Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Сариосиё туманида яшовчи, И.Сирожиддин ишончига кириб, эгалик ҳуқуқи бўлмаган 35 сотих томорқасини "42.000 (қирқ икки минг) АҚШ долларга сотаман, кадастрда ишловчи танишлар орқали номингизга расмийлаштириб бераман!”-деб алдаб, ундан 199.000.000 (бир юз тўқсон тўққиз миллион) сўм пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

1 август куни И.Сирожиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага