19 март 2023 794

Сайхунобод тумани профилактика инспекторлари ёзиб олувчи камера билан иш олиб боришни бошлади

Сайхунобод тумани ИИБ ЖХХ ҲПБ профилактика инспекторлари хизмат олиб бориш ҳолатни қайд этиб борувчи «body camera» камералар тарқатилди

Ушбу видео камера ходимнинг кунлик иш фаолияти, фуқаролар билан ўзаро мулоқотини узлуксиз ёзиб боради. Камералар ягона бошқарув тизимига уланган бўлиб, марказий аппарат томонидан бошқарилади.

Профилактика инспекторининг камера ёзуви тизимда коррупциянинг олдини олишга, вазиятларни ҳаққоний ўрганиш ва адолатли чора-тадбирлар кўришга ёрдам беради.

Ҳозирда ушбу замонавий ускунадан вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида босқичма-босқич жорий қилиш кўзда тутилган.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага