16 ноябрь 2022 573

Сайёр қабул: давлат ва халқ ўртасидаги кўприк

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига асосан, ИИВ М ва ФРББ бошлиғи полковник У.Муҳамедов жорий йилнинг 14 ноябрь куни Бухоро вилоятида аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

Бунда, аҳоли мурожаатларини ижобий ҳал этиш, шунингдек Бухоро вилояти ИИБ М ва ФРБ, унинг қуйи тизимларида амалга оширилаётган ишлар ва соҳада фуқароларга яратилган шароитларни яқиндан ўрганишга алоҳида эътибор қаратди.

Дастлаб, 12 нафар ўн олти ёшга тўлган фуқароларга ҳамда “Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги тўғрисида”ги Қонун талаблари асосида Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги расмийлаштириб берилган 4 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга ID-карталар тантанали равишда топширилди.

Қабул давомида фуқаролиги бўлмаган шахсларга фуқаролик олиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг хорижга чиқиш паспортини расмийлаштириш, Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг ID-картасини олиш ҳамда доимий рўйхатга қўйиш каби фуқароларнинг 30 дан ортиқ турли масалалардаги мурожаатлари тегишли соҳавий хизматлар раҳбарлари ва масъул ходимлар иштирокида бирма-бир кўриб чиқилди.

Асосий эътибор, мурожаатларнинг жойида ҳал этилишига қаратилиб, қўшимча ўрганиш ва муддат талаб қиладиганлари қонуний қарор қабул қилиш учун иш юритувига олиниб, ижроси алоҳида назоратга олинди.

Шунингдек, ИИВ М ва ФРББ бошлиғи полковник У.Муҳамедовнинг вилоятдаги ўрганишлари давомида Бухоро шаҳар ИИО ФМБ М ва ФРБ ҳамда Олот ва Қоракўл туманлари М ва ФРГларида амалга оширилаётган ишлар, бунда фуқаролар ва ходимлар учун яратилган шароитлар, соҳада мавжуд муаммолар билан танишилиб, масъуллар тегишли кўрсатмалар берилди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага