3 август 2022 1656

Сайёр қабулда шўрчилик фуқаронинг 17 йиллик орзуси амалга ошди

Шўрчи туманида ўтказилган сайёр қабул давомида Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи ўринбосари Иқболиддин Кетмонов томонидан Юлдуз Саидова ҳамда Умрзоқ Мамараимовга фуқаролик паспорти топширилди.

— 1994 йил оиламиз билан Тожикистон Республикасидан Шўрчи туманининг “Қораариқ” маҳалласига кўчиб келганимизда 5 ёшда бўлганман — дейди Юлдуз Саидова. —Фуқаролик паспортим бўлмаганлиги сабабли олийгоҳда таҳсил олиш ниятим ҳам ўз вақтида амалга ошмади. Аммо паспорт олишга бўлган иштиёқим, орзуларимни амалга оширишдаги иштиёқ менга тинчлик бермади. Мана, ниҳоят ниятим рўёбга чиқди. Ўзбекистоннинг чинакам фуқаросига айландим. Энди барча ҳуқуқ ҳамда эркинликлардан тўлақонли фойдалана оламан. Фуқаролик мақомига эришганим, орзуларимнинг рўёби учун хизмат қилади.

Юлдуз Саидова қувонч кўзёшлари ила фуқаролик паспортини қўлига оларкан, эшитилар-эшитилмас  "Қадримни ифодаловчи бахтим, ҳаётим, эртанги куним, фахру ифтихорим” дея дарров кўксига босди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага