9 январь 2023 404

«Шарқ» ЙПХ масканида психотроп дори воситалари билан боғлиқ навбатдаги факт аниқланди

2023 йил 6 январь куни соат 01:10 ларда Тошкент шаҳар, Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Д.Пайзиев ва Н.Досимовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган ҳайдовчи, 1994 йилда туғилган З.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, транспорт воситасининг салонидан, целлофанларга солинган 181 дона «Тропикамид» ва 836 дона «Регапен» номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автомобилда бўлган фуқаролар ва топилган психотроп дори воситалари Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

Текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага