12 май 2022 378

Шахсий ов қуролларига эга бўлган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар олиб борилди

Андижон вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ходимлари томонидан ўқотар қуроли билан боғлиқ нохуш ҳолатларни олдини олиш мақсадида шаҳар-туман ИИБларда рўйхатда турувчи шахсий ўқотар ов қурол эгалари билан профилактик йиғилишлар ўтказилди. Йиғилиш давомида Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги «Қурол тўғрисида»ги ЎРҚ-550-сонли Қонуни, 2020 йил 26 декабрдаги «Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 810-сонли Қарори мазмун моҳияти, унинг аҳамияти тўғрисида тушунчалар берилиб, шахсий ўқотар ов қуролига эга бўлган фуқароларнинг яшаш жойларида ўқотар қуролларини хавфсиз сақлаш бўйича йўриқнома берилди. Бу каби профилактик тадбирлар давом эттирилмоқда.

Андижон вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага