30 апрель 2022 447

Шеробод тумани сектор раҳбарлари иштирокида вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш мақсадида йиғилиш ўтказилди

27 апрель куни Шеробод туман Ҳокими ва туман сектор раҳбарлари иштирокида туман маданият саройида мактаб ўқитувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида бугунги кунда туманимизда «Вояга етмаганлар ва ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноят натижасида ўқувчи қизларнинг жабрланувчига айланиб қолаётганлиги» юзасидан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда, бундан кейин вояга етмаганлар ва ёшлар томонидан жиноят содир этмаслиги учун ота-оналарнинг масъулиятини ошириш ва фарзандлари тарбиясига беэътибор бўлмасликлари ҳақида туман Ҳокими ва сектор раҳбарлари томонидан тушунтириш ишлари олиб борилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага