19 август 2022 1736

Аввал эришилган келишувларга мувофиқ, ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари йиғилиши доирасида 18 август куни Тошкентда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири, генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов ва ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирликлари делегациялари раҳбарлари ўртасида алоҳида икки томонлама учрашувлар ташкил этилди

Учрашув ва музокаралар чоғида жиноятчиликка қарши курашиш, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш борасида икки томонлама идоралараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари масалалари муҳокама қилинди.

Бўлиб ўтган учрашувлар натижалари, шунингдек, томонларнинг таклифлари якуний баённомаларда акс этди. Бундан ташқари, Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ва унинг қирғизистонлик ҳамкасби Улан Ниязбеков ўртасида узоқ муддатли ҳамкорлик чора-тадбирларини назарда тутувчи идоралараро алоқалар борасидаги Битим ҳамда Ўзбекистон ва Эрон Ислом Республикаси ички ишлар вазирликлари ўртасида англашув Меморандуми имзоланди.

ИИВ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага