20 сентябрь 2021 572

Шифохонадаги беморнинг пулини ўмарган шахс аниқланди

Музработ туманида 2021 йил 8 сентябрь куни, туманнинг «Янги ҳаёт» маҳалласида яшовчи, М.Ўғилшод туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда шу куни туман марказий шифохонасининг «Терапия» бўлимида даволанаётган онаси, шу манзилда яшовчи, М.Роиланинг сумкасида бўлган 390.000 (уч юз тўқсон минг) сўм пулини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. 

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда яшовчи, Т.Сайёра содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан 12 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага