31 январь 2023 297

Шижоати ёшларга ибрат

Ички ишлар органлари фахрийси, истеъфодаги подполковник Абдуваҳоб Мирзақулов ҳаётининг салмоқли қисмини йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга бағишлаган. Шу соҳада бой тажриба тўплаб, устоз даражасига етган.

А. Мирзақулов 1978 йилда Тошкент автомобиль йўллари институтини тамомлаб, Ички ишлар вазирлигининг йўлланмаси билан Наманган вилоятида иш бошлаган. Кейинчалик, 1985 йилдан Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида фаолиятини давом эттирди.

Соҳага оид билимларини янада мустаҳкамлаш мақсадида 1989-1994 йилларда ИИВ Академиясида ҳам таҳсил олди. Фарғона вилояти ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасида турли вазифаларда хизмат қилди.

Фаолиятининг сўнгги йилларида эса бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари, бошқарма бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимларида фаолият кўрсатди. 2005 йилда шогирдлар эҳтиромида пенсияга чиқди.

Бугун унинг касбини ўғли - катта сержант Сардорбек Мирзақулов муносиб давом эттирмоқда. У Фарғона тумани ИИБ Навбатчилик қисмида фаолият кўрсатади.

Абдуваҳҳоб Мирзақуловнинг соҳадаги кўп йиллик хизматлари муносиб эътироф этилди. 2021 йилда «Ички ишлар органларининг фахрий ходими» кўкрак нишони билан тақдирланди. 2022 йил «Нуроний» жамғармаси васийлик кенгашининг қарори билан II даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони берилди.

Абдуваҳҳоб Мирзақулов айни пайтда Фарғона вилояти ИИБ ЙҲХБ Фахрийлар кенгашининг раиси сифатида фахрийлар ҳаракатини жонлантириб, тизимда ишлаётган ёшларга ўз билганларини баҳоли қудрат ўргатиб келмоқда.

Абдувосит Сидиқов, «Postda» мухбири. Фарғона вилояти.

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага