20 май 2022 535

Шоирлар билан ижодий учрашув

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти Бектемир базасида ўқув-йиғини тингловчиларини маънавий-маърифий салоҳиятини янада ошириш, уларнинг бўш вақтларини самарали ўтказиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бунга мисол сифатида институт раҳбарияти томонидан доимий равишда ташкил этилаётган ижодий учрашувларни келтириш жоиз.

Ана шундай ижодий учрашувлардан бири институт фаоллар залида ўтказилди. Кечада Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоир Бобур Бобомурод ҳамда Республика маънавият ва маърифат маркази Тошкент вилояти бўлими ходими Оллоёр Бобоновлар иштирок этиб, тингловчилар билан самимий суҳбат олиб бордилар. О.Бобоновнинг Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур сингари етук сиймолар, уларнинг юрт мудофааси ва она ватан равнақи йўлида олиб борган буюк хизматлари ҳақида келтирган тарихий мисоллари тингловчиларни мозийга қайтишга ундаган бўлса, шоир Бобур Бобомурод томонидан ватан, ота-она, севги-муҳаббат, меҳр-оқибат мавзусида айтган шеърлар йиғилганларнинг эътирофига сазовор бўлди.

Бугунги учрашув чин маънода тарих ва адабиёт кечасига айланди десак, асло муболаға бўлмайди, - дейди 15 гуруҳ тингловчиси Жаҳонгир Йўлдошев. Унда айтилган ҳар бир фикр, ҳар бир ибора биз тингловчилар учун муҳим аҳамиятга эга бўлди. Ўйлаймизки, бу каби ижодий учрашувларнинг доимий ўтказилиши келгуси хизмат фаолиятимизда албатта ўз ижобий самарасини беради.

Шундан сўнг, меҳмонлар томонидан тингловчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилиб, юрт посбонларининг машаққатли ва шарафли хизматларида улкан зафарлар тиланди.

Тадбир сўнггида институт бошлиғи, т.ф.н, доцент, полковник Олимжон Ахмедов меҳмонларга институт ўқитувчи ва тингловчилари номидан миннатдорчилик билдириб, эсдалик совғаларини топширди.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага