7 декабрь 2022 468

Шўрчи туманида безорилик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Шўрчи туманида 2022 йил 17 ноябрь куни соат 22.00 ларда, туманнинг «Бўстон» маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонаси олдида, туманнинг «Ҳурлик» маҳалласида яшовчи, Д.Шавкат (исм шарифлар ўзгартирилган) жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан туманнинг «Бўстон» маҳалласида яшовчи, Ш.Арслонни қўли билан дуч келган жойига уриб, тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан Д.Шавкатга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага