28 март 2022
650
Сирдарё туманида 9 нафар назорат остидаги шахсларга корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди
Сирдарё тумани Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари ҳамкорликда туман ИИБ пробация ҳисобида турган жами 37 нафар назорат остидаги шахсларга «Ишга марҳамат» шиори остида меҳнат ярмаркаси ўтказилди.
Ушбу меҳнат ярмаркасига туман ҳудудида жойлашган корхона ташкилотлар вакиллари ўзларидаги иш ўринлари билан иштирок этишди.
Мазкур меҳнат ярмаркасида жами 9 нафар назорат остидаги шахсларга корхона ва ташкилотларга ишга жойлашиш учун йўлланмалар берилди.
Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати