25 март 2022 927

Сирдарёда одам савдоси билан шуғулланувчи шахс қўлга олинди

Жорий йилнинг 23 март куни Сирдарё вилояти ИИБ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бошқармаси, Одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан Сирдарё туманида тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида 1993 йилда туғилган, Гулистон шаҳрида яшовчи И исмли фуқаро ўзининг таниши бўлган 2002 йилда туғилган, Гулистон туманида яшовчи К исмли фуқарони Туркия давлатига фоҳишалик билан шуғулланишга юбораётганлиги аниқланиб, Сирдарё вилояти ҳудудидан Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида «Сирдарё» ЙПХ масканида ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага