6 сентябрь 2022 1219

Сирдарёда одам савдоси жинояти билан боғлиқ ҳолат аниқланди

Сирдарё вилояти ИИБ ва ДХХ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбир давомида 1990 йилда Гулистон шаҳрида туғилган фуқаро Н.Н. ўзининг таниши бўлган 1999 йилда Сирдарё туманида туғилган фуқаро К.Р.ни Тошкент халқаро аэропорти орқали Туркия давлатига жўнатиш учун электрон чипта расмийлаштириб, Туркия орқали Уммон Султонлигига фоҳишалик ишларига ёллаб, жўнатаётган вақтида Тошкент халқаро аэропортида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан далилий ашёлар билан қўлга олинди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан фуқаро Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисм «е» банди билан жиноят иши қўзғатилиб тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага