23 январь 2022 529

Соҳа фидойиларидан бир гуруҳига мукофотлар топширилди

Жорий йил 14 январь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигига 30 йил бўлди.

Хоразм вилояти ИИБ да бўлиб ўтган тантанали йиғилиш айнан ушбу сана муносабати билан тақдирланган бир гуруҳ фидойи ходимларга мукофотларни топшириш муносабати уюштирилди.

Йиғилишда Хоразм вилояти ИИБ бошлиғи генерал-майор Д.А.Назармухамедов сўзга чиқиб ўз нутқида сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларни янада такомиллаштириш, мамлакатимиз мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди.

Шундан кейин тақдирланган ходимларга мукофотларни топширишга киришилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига 30 йил» кўкрак нишони билан тақдирланган бир гуруҳ ходимларга мукофотлар тантанали тарзда топширилган бўлса, ўз вазифаларини сидқидилдан бажариб, ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган ходимлардан яна бир гуруҳига Ички ишлар Вазирининг буйруғига асосан «Бенуқсон хизматлари учун» кўкрак нишони, эсдалик қўл соати, пул мукофотлари ҳамда «Фахрий ёрлиғи» топширилди.

Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиб келаётган ходимларга кўрсатилган ушбу эътибор уларнинг келгусида ўз хизмат вазифаларини янада зўр шижоат билан амалга оширишларида маънавий куч бериши шубҳасиз.

Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага