3 август 2022 836

Соҳа ривожи малакали кадрларга боғлиқ

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида ички ишлар тизимини такомиллаштириш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлантириш, соҳа мутахассисларининг салоҳиятини муттасил ошириб боришга алоҳида эътибор қаратилаётир.

Хусусан, Ички ишлар вазирлиги  Малака ошириш институтида навбатдаги ташкил этилган сафдорлар ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув курсларида 30 нафардан зиёд тингловчиларнинг билим ва кўникмаларини мустаҳкамланмоқда.

Ўқув курсларда ўқув машғулотларини ўтказиш учун республика давлат бошқаруви ва ҳуқуқ-тартибот органлари, давлат ва нодавлат ташкилотлари ходимлари, бой амалий тажриба ва юқори малакага эга илмий-педагогик ходимлар ҳамда мутахассислар, шунингдек, Вазирликнинг тегишли соҳавий хизматлари ходимлари ҳам жалб этилмоқда.

Тингловчиларга жойдаги ички ишлар органларида хизматни тўғри ташкил қилишлари учун тизимдаги ислоҳотлар, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси самарадорлигини ошириш, жиноятларни олдини олиш ва фош этиш, жамоат хавфсизлигини таъминлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги муаммолар ва уларнинг ечимлари юзасидан тегишли тавсиялар берилмоқда.

“Янги Ўзбекистон стратегияси демократик ислоҳотлар асоси”, “Мамлакатда миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва адолатли ижтимоий сиёсатни юритиш”, “Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун-моҳияти”, “Ўзбекистон Республикаси жамоат хавфсизлиги Концепцияси”, “Маъмурий ҳуқуқбузарлик ва маъмурий жавобгарлик. Маъмурий жазо чоралари”, “Коррупция – ички маънавий таҳдид”, «2022-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасида жамоат хавфсизлигини таъминлаш тизимини ривожлантириш Стратегияси”, “ИИОлари фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация  технологияларини жорий этишнинг ўзига хос жиҳатлари” мавзусидаги маърузаларда тингловчилар учун фойдали бўлган маълумотлар берилмоқда.

Шунингдек, ўқ отиш тайёргарлиги курси ва унинг вазифалари, қурол қўллашнинг ҳуқуқий асослари, махсус воситаларни қўллаш тартиби, турлари, тактик-техник тавсифи интерфаол усулларда тушунтирилмоқда. Жанговар ва жисмоний тайёргарлик машғулотлари амалий тарзда олиб борилмоқда.

Ўйлаймизки, ходимларнинг олган билимлари келгусида хизмат фаолиятини тўғри ташкил этишда асосий омил бўлади.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага