18 сентябрь 2022 1395

Ўзбекистон ва Малайзия Интерпол ходимларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида одам савдоси билан шуғуллангани учун қидирувда бўлган жиноятчи аёл қўлга олиниб, экстрадиция қилинди

Ҳуқуқ-тартибот идораларимиз томонидан Интерпол каналлари орқали одам савдоси билан боғлиқ жиноят учун қидирувда бўлган ва ўзгартирилган шахсий маълумотлар остида узоқ вақт давомида Малайзияда яшириниб юрган Ўзбекистон фуқароси (аёл) Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси ходимлари ҳамроҳлигида Куала-Лумпурдан Тошкентга экстрадиция қилинди.

Интерполнинг Тошкент ва Куала-Лумпурдаги Миллий марказий бюролари ўртасида олиб борилган қўшма ҳаракатлар ва тезкор ахборот таъминоти, шунингдек, Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси вакилларининг бевосита кўмагида жиноятчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш имконини берди.

Малайзия ҳукумати қидирувдаги аёлни экстрадиция қилиш тўғрисидаги қароридан сўнг, Интерпол ходимлари ҳамроҳлигида жиноятчи муносиб жазо олиш учун Ўзбекистонга олиб кетилди.

Интерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Миллий марказий бюроси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага