Сохта эълон орқали фирибгарлик қилган шахс қўлга олинди
Тошкент шаҳри, Сергели туманида яшовчи 23 ёшли Ж.О. ариза билан мурожаат қилиб, “Olx” платформаси орқали Тошкент шаҳрида хонадон ижарага бериш юзасидан эълон жойлаштирган номаълум шахс билан келишиб, хонадонни 2 ой муддатга ижарага олиш учун олдиндан 9.340.000 сўм тўлов пулини унинг банк картасига ўтказганлигини, лекин номаълум шахс берган ваъдасини бажармасдан, алоқани узиб уни алдаб кетганлигини маълум қилган.
Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Сирдарё вилояти Янгиер туманида яшовчи 17 ёшли Г.Д. содир этганлиги аниқланди.
Г.Д.га нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 3-қисми “г” билан жиноят иши қўзғатилиб, жиноий жавобгарликка тортилди.
Қонунга мувофиқ, Г.Д. томонидан содир этилган жиноий ҳаракатлар учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.
ИИВ Киберхавфсизлик маркази