27 сентябрь 2022 471

"Spark"нинг «мотор» қисмида Психотроп дори воситаларини яшириб олиб ўтаётган шахс Оҳангаронда фош этилди

«Чинор» ЙПХ масканидан «Фарғона-Тошкент» йўналиши бўйлаб ўтаётган "Spark"нинг ҳаво фильтрлари орасига 320 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари яширилган. 

Тошкент вилояти ИИББ ЖҚБ "Гиёҳвандлик воситалари билан қонунга хилоф равишда муомала қилишга қарши курашиш" бўлими ходимлари томонидан «Чинор» ЙПХ масканида навбатдаги тезкор-қидирув тадбири ташкил этилган.

Тадбир давомида маскандан «Фарғона-Тошкент» йўналишида ўтаётган "Spark" автомашинасида 28 ёшли фуқаро Б.M. 39 дона «Тропикамид» ва 280 дона «Регапен» кучли таъсир қилувчи дори воситаларини мазкур автомашинанинг олди капот қисмидаги, ҳаво фильтри қутиси орасига яшириб Тошкент шаҳрига олиб ўтмоқчи бўлганида ушланди.

Ҳолат юзасидан йўловчи Б.M. ва ҳайдовчи Н.Р. га нисбатан Оҳангарон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодекси 251(1)-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент вилояти ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага