16 январь 2023 300

Спортнинг “кураш” ва “мини-футбол” турлари бўйича тингловчилар ўзаро беллашдилар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 19 ноябрдаги “Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори, шунингдек “14 январь - Ватан ҳимоячилари куни” байрами муносабати билан тингловчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларнинг жисмоний тайёргарлигини янада ошириш, спорт турларини оммалаштириш, Ички ишлар органлари учун жисмонан ва руҳан соғлом ходимларни тайёрлаш, уларнинг хизмат йўналишлари бўйича малакаларини ошириш мақсадида вазирлик Малака ошириш институтининг тингловчилари ўртасида спорт мусобақалари ўтказилди.

Жумладан, “подполковник ва майор махсус унвонини олиш учун махсус малака ошириш ўқув курслари” тингловчилари ўртасида спортнинг “мини-футбол” ҳамда “Ички ишлар органларининг олий маълумотли сафдор ва сержантларни офицерлик лавозимларига тайинлаш учун кундузги қайта тайёрлаш курслари” тингловчилари ўртасида спортнинг “кураш” ва “мини-футбол” турлари бўйича ўтказилган спорт мусобақалари якунланди. 

Натижаларга кўра, спортнинг “кураш” тури бўйича жами 32 нафар тингловчи 81+ кг. вазн тоифасида иштирок этиб, III - ўринни тингловчи Қуролбой Қидирбоев, II - ўринни тингловчи, сержант Достон Жанибеков, I - ўринни тингловчи, сафдор Васлиддин Турсунбоевлар эгаллади.

Ғолиблар эсдалик медаллари билан тақдирландилар.

Шунингдек, спортнинг “мини-футбол” тури бўйича ўтказилган мусобақада жами 10 та жамоа иштирок этиб, муросасиз кечган баҳсларда фахрли III – ўринни 5-гуруҳнинг “Қалқон” жамоаси,  II – ўринни 3-гуруҳнинг “Лочин” жамоаси ҳамда I – ўринни 10-гуруҳнинг “Ватанпарвар” жамоаси эгаллади.

Ғолиб жамоаларга   кўчма   кубок  топширилди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага