12 апрель 2022 689

Суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётган назорат остидаги шахслар текширилди

Боёвут туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида Озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, Ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётганлар 52 нафарни, муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётганлар 21 нафарни, Озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлар 49 нафарни, Синов муддати жазоси 1 нафарни, муддатидан илгари шартли озод этилганлар 56 нафарни жами 179 нафар назорат остидаги шахсларни ташкил этади.

Ҳозирги кунда Боёвут тумани ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаётган шахслар томонидан қайта жиноят ва ҳуқуқбузарлик содир этишларини олдини олиш, мақсадида Боёвут тумани ИИБ бошлиғининг кунлик тун тадбирига жалб этилган соҳавий хизматлари билан ҳамкорликда 52 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган назорат остидагиларни иш жойларидан, ҳамда 49 нафар Озодликни чеклаш жазосини ўтаётган назорат остидаги шахсларни суд томонидан юклатилган тақиқ ва чекловларга риоя этиб яшаётганлигини текширилиб, мунтазам назорат қилиб борилмоқда.

Сирдарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати 

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага