15 февраль 2022 1060

Сурхондарё вилояти ИИБда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида йиғилиш бўлиб ўтди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПҚ-76-сон қарори ижроси юзасидан атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда экологик назорат соҳасидаги давлат органлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари юзасидан, вилоятда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, қулай экологик ҳолатни барқарор сақлаш, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви самарадорлигини таъминлаш ҳамда соҳада содир этилаётган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирларни янада жадаллаштириш устувор масала қилиб белгиланган.

Шу мақсадда, 2022 йил 14 февраль куни Сурхондарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник А.С.Исмоилов ҳузурида йиғилиш бўлиб ўтди. Ушбу йиғилишда вилоят экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Сурхондарё вилоят Миллий гвардия бошқармаси ҳамда ички ишлар бошқармаси ходимлари иштирок этишди. 

Йиғилишда вилоят ИИБ бошлиғи полковник А.С.Исмоилов амалга оширилаётган ишлар юзасидан таҳлилий муҳокама этиб, келгусида бу борада амалга оширилиши лозим бўлган ишлар юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олиниши тўғрисида бир қатор топшириқлар бериб ўтди. Халқимиз орасидан атроф муҳитни тоза сақлаш ҳар бир фуқаромиз бунга масъул эканлиги тўғрисида тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтирилиши, фуқароларимизни маъмурий жавобгарликка тортишдан олдин уларга шароит яратиб бериш ва уларни огоҳлантириб чиқишлиги тўғрисида тегишли ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ходимлар масъул эканлиги тўғрисида таъкидланди.

Бундан ташқари бу борада ишларни яхшилашда, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва уларга қарши курашиш тизимини янги даражага кўтариш мақсадида, ички ишлар бошқармаси, Миллий гвардия ва Давлат экология бошқармаси билан ҳамкорликда таклифлар киритилиши, доимий равишда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги Қонунчилик талаблари ижроси сўзсиз таъминланишини назорат қилишда ўзаро яқиндан ҳамкорликни ўрнатиш ҳамда қўшма профилактик тадбирларни кучайтириш бўйича алоҳида топшириқлар берилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага