29 май 2023 660

Сурхондарёда эркак ва аёл қурилаётган бинонинг 16 млн сўмлик ромларини ўғирлаб кетишди

2023 йил 5 май куни 32 ёшли Т.М. Термиз шаҳар ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, у ўз мурожаатида Термиз шаҳар “Тупроққўрғон” МФЙда жойлашган қурилиши тугалланмаган кўнгилочар бинонинг 16.774.000 сўмлик дераза ва эшик ромлари номаълум шахслар томонидан талон-торож қилинганлигини маълум қилиб, ушбу номаълум шахсларни топишда ва уларга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган тергов-тезкор ишлар натижасида мазкур жиноятни доимий турар жойга эга бўлмаган 31 ёшли Т.У. (эркак) ва 45 ёшли Ч.Н. (аёл) томонидан содир этилганлиги аниқланиб, улардан саккиз дона тўк-кўк рангда бўлган ромлар ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Т.У ва Ч.У.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекснинг 169-моддаси 2-қисми “в” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда, ушбу шахсларнинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага