20 июль 2022 3907

Сурхондарёда «Ҳизб ут-Таҳрир» аъзоси озодликдан маҳрум этилди

Жорий йилнинг март ойида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари томонидан амалга оширилган тезкор тадбирлар натижасида Жарқўрғон туманида истиқомат қилган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолияти тақиқланган «Ҳизб ут-Таҳрир» диний-экстремистик ташкилоти тарафдори 1981 йилда Сурхондарё вилоятида туғилган Алимов Ботир Хуррамовичнинг жиноий фаолиятига чек қўйилган эди.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, Б.Алимов Интернетнинг “Facebook” ва «Одноклассники» ижтимоий тармоқларида “Охират ҳисоби” номли профили орқали экстремистик ғояларни тарғиб қилиб, виртуал дўстларига «Ҳизб ут-Таҳрир» ДЭТнинг аудио-видео материалларини тарқатиб келган.

Б.Алимовнинг жиноий ҳаракатлари айни пайтда, Полшада яшириниб келаётган «Ҳизб ут-Таҳрир»нинг фаол ёлловчилари ҳисобланган халқаро қидирувда бўлган қуйидаги шахслар томонидан бошқарилган.

Улар: “Маҳмуд Абдулмўмин” тахаллусли 1980 йилда Қирғизистон Республикасида туғилган, Холдаров Махмуджон Абдумаликович ва «Мансур Амин» тахаллусли 1986 йилда Сурхондарё вилояти Сариосиё туманида туғилган Эшматов Сухроб Нажмиддинович

“Маҳмуд Абдулмўмин”

«Мансур Амин»

Жорий йилнинг июль ойида Б.Алимовнинг жиноий қилмишлари Жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят суди томонидан кўриб чиқилиб, у 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.

Ҳурматли фуқаролар, ўзингиз ва яқинларингизни Интернет тармоғида ва хорижда сохта Ислом дини тарғиботчиларининг таъсирига тушиб, жиноятчи бўлишларига йўл қўйманг.

Ўз оилангизни ўзингиз асранг.

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага