18 июнь 2022 702

Сурхондарёда Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига имтиёзли тавсиянома ва тақдимномалар топширилди

Бугунги кунда Муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимизда ички ишлари органлари тизимини тубдан такомиллаштириш борасида бир қанча ижобий ишлар амалга оширилмоқда шу билан бир қаторда ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш, уларни моддий ва маънавий қўллаб қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февраль кунидаги “Ички ишлар органлари ходимлари ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилишни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4212-сонли Қарори қабул қилинган эди. Ушбу қарорга асосан Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 6 майдаги “Ички ишлар органлари ходимлари фарзандларининг давлат олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардияси ва Давлат божхона қўмитасининг олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тавсиянома бериш тартиби тўғрисида”ги 375-сон Қарори талаблари асосида Сурхондарё вилояти ички ишлар органларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган ички ишлар органлари ходимларининг фарзандларига тавсиянома ва тақдимномаларни топширишга бағишланган тадбир Сурхондарё вилояти ИИБда бўлиб ўтди.

Ўтказилган тантанали тадбирда, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи полковник А.с.Исмоилов иштирок этиб, ёшларга келгуси мустақил ҳаётида муҳим ўрин тутадиган ўгит ва маслаҳатларини бериб ўтди. Шундан сўнг, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашда муносиб ҳисса қўшган 81 нафар ички ишлар органлари ходимларининг 90 нафар фарзандларига 3 йил давомида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиёзини берувчи “Тавсиянома” ҳамда “Тақдимнома”ларни Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи тантанали равишда топширди ва ёшларга келгуси ўқишларига омадлар тилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага