14 январь 2023 401

Сурхондарёда муқаддам гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланганлиги учун судланган оғуфуруш қўлга олинди

2023 йил 9 январь куни соат 15:30 да, Сурхондарё вилояти ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, муқаддам гиёҳвандлик воситаларини сотиш билан шуғулланганлиги учун судланган 39 ёшли Х.Х. Термиз шаҳар «Саховат» маҳалласи ҳудудида тадбирга харидор сифатида жалб қилинган шахсга, гиёҳвандлик воситасини 400.000 сўм эвазига сотаётган вақтда, ашёвий далиллар билан ушланган.

Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, тезкор тадбир давомида олинган тўқ малла рангли, ўзига хос ҳидли, қўл билан ушлаб кўрилганда ёпишқоқ пластилинсимон моддалар таркибида фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлиб, бу модда “гашиш” эканлиги ва унинг соф оғирлиги 1.08 граммга тенг эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Хга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 4-қисими «а» банди (гиёҳвандлик воситаларини сотиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, у процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бу турдаги жиноятлар учун Жиноят кодексининг нормаларига кўра, 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланади.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага