28 сентябрь 2022 483

Сурхондарёда терговчи ва суриштирувчи ходимлар киберхавфсизлик соҳасидаги ўқув машғулотида иштирок этишмоқда

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги тергов департаментининг тегишли кўрсатмасига асосан, жорий йилнинг 27 сентябрь кунидан бошлаб Термиз шаҳрида жойлашган «IT Park» марказида тергов бошқармаси ва унинг қуйи бўлинмалари ходимлари билан киберхавфсизлик соҳасидаги ўқув машғулотлари ўтказилиши бошланди.

Мазкур ўқув машғулотлари 3 ой давом этиб, унда ходимларга ҳозирги кунда содир бўлаётган кибержиноятларнинг келиб чиқиш сабаб ва омиллари, шароитлари ҳамда уларнинг олдини олиш бўйича билимлар берилади. Ўқув машғулотлари якунига кўра терговчи ва суриштирувчиларга ўқув курсини тамомлаганлигини тўғрисидаги тегишли сертификатлар берилади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага