27 ноябрь 2022 1027

Табиатга зарар етказганлар ушланди

Ички ишлар органлари ходимлари томонидан Айдар-Арнасой кўллар тизимига туташ Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳудудида «Тўр» тадбирини ўтказдилар.

Мазкур жараёнда Самарқанд вилояти Каттақўрғон тумани «Наврўз» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи К.У.дан 36 дона балиқ ҳамда 5 та тўр, шу туманнинг Ғарбмажид маҳалласида истиқомат қилувчи А.Т.дан 37 та балиқ ва 10 та тўр, унинг маҳалладоши Ғ.Р.дан 16 дона балиқ ва 1 та тўр, Арнасой тумани Бахтли маҳалласида яшовчи М.А.дан 51 дона балиқ ва 5 та тўр, айни шу манзилда истиқомат қилувчи Б.Қ.дан 66 дона балиқ ва 1 та 100 метрлик тўр олинди.

Балиқларнинг умумий оғирлиги 114 килограммни ташкил қилган.

Ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиззах вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага