23 январь 2022 425

Таҳлил - келажак пойдевори

ИИВ ЖИЭД 2-сон ЖИЭКда Жорий йилнинг ўтган даврида амалга оширилган ишлар ва келгусида бажарилиши лозим бўлган вазифалар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда ИИВ ЖИЭД 4-Минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази ва колония раҳбарияти ҳамда шахсий таркиб иштирок этди. 

Йиғилишда ИИВ ЖИЭД 4-Минтақавий ҳудуд мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник А.С.Джалилов сўзга чиқиб, колония шахсий таркибининг хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилиши, ҳудудда ободонлаштириш ва тозалик ишлари, тиббиёт бўлимида ва маҳкумлар яшаш саҳнида яратилган шарт-шароитлар, ишлаб чиқариш корхонасида тайёрланаётган маҳсулотларнинг сифати, фаолиятда эришилган ютуқлар билан бирга йўл қўйилган камчиликларни муҳокама қилди.

Бундан ташқари колонияда маҳкумлар меҳнат қилиши учун яратилган шароитларни ўрганди ҳамда тегишли тавсия ва таклифларини берди.

Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага