Таълимда назария ва амалиёт уйғунлиги муҳим масала...
Сир эмаски, таълим жараёнларида назария ва амалиёт уйғунлиги муҳим аҳамият касб этади. Бу борада, Ички ишлар вазирлиги томонидан ўқув амалиётини ташкил этиш ва ўташ тартибига доир курсантлар билимларини мустаҳкамлаш, уларга ички ишлар органлари соҳавий хизматлари фаолиятини ўргатиш мақсадидаги амалиётлар ҳам юқори савияда ташкил этилмоқда.
Жумладан, бугун, 27 июнь куни вилоят ИИБда бошқарма бошлиғининг ўринбосари Умид Утаев ҳамда ИИВ Академияси масъуллари иштирокида, ушбу таълим муассасасининг 1 ва 2-ўқув курси курсантлари ҳамда ота-оналари билан учрашув ташкил этилди.
Ўтказилган йўриқномада ҳозирги кунда амалиётга чиқарилган курсантлар ва уларнинг ота-оналаридан иш ўрганиш жараёнлари олдидан амалиёт даврида қонунчилик ва тартиб интизомга риоя этишлари, хизмат интизомини мустаҳкамлаш бўйича сўз юритилиб, тегишли равишда тилхатлар олинди.
Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати