29 апрель 2022 553

Тақиқланган моддалар билан боғлиқ аниқланган навбатдаги фактлар

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 26 апрель куни соат 20:50 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Шарқ” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари М.Шарипов ва Д.Пайзиевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1999 йилда туғилган С.Х.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” номли психотроп ва 2 дона таркиби номаълум бўлган дори воситалари шунингдек, автомобиль салонидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро С.Х. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 26 апрель куни соат 22:40 ларда, Чилонзор туманида жойлашган “Эркин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Джуманазаров ва Ш.Хикматовлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Malibu" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1990 йилда туғилган И.Ж.нинг ёнидан 2 дона гугурт қутисига солинган, яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро И.Ж. ва аниқланган моддалар Чилонзор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 25 апрель куни соат 22:45 ларда, Бектемир туманида жойлашган “Бектемир” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Б.Рустамов ва И.Джумабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Spark" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1995 йилда туғилган М.С.нинг ёнидан 1 дона “Тропикамид” номли психотроп ва 10 дона таркиби номаълум бўлган дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.С. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 26 апрель куни соат 01:20 ларда, Олмазор туманида жойлашган “Минерал сувлар” блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Абдувохидов ва Ж.Боймирзаевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Ваз-21093" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 2001 йилда туғилган Ж.Р.нинг ёнидан 1000 сўмлик пул купюрасига ўралган қуритилган ўсимлик ва целлофанга ўралган жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Ж.Р. ва аниқланган моддалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда...

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага