5 август 2022 818

Тартиб-интизом ва масъулиятни кучайтириш хизмат самарадорлигининг асосий омилидир

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти профессор-ўқитувчилари ва ходимлари, Мирзо Улуғбек туманидаги ўқув базасида ички ишлар органлари ходимларининг узлуксиз ўқув-карьера жараёни тизими асосида малакасини ошириш учун навбатдаги «подполковник» махсус унвон бериш учун махсус малака ошириш курсларида таҳсил олаётган тингловчилар, ҳамда Бектемир ўқув базасида навбатдаги ташкил этилган сафдорлар ва сержантлар таркибидан офицерлик лавозимларига тайинлаш учун қайта тайёрлаш ўқув курслари тингловчилари билан эрталабки йўриқнома ўтказилди.

Шунингдек, кун тартибидаги масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Шахсий хавфсизлик Бош Бошқармаси Таълим муассасалари бўйича бўлими ЎМИБ тезкор вакили, подполковник Отабек Бозоров сўзга чиқиб, шахсий таркибга хизмат интизоми ва қонунчиликка риоя қилишлари, тамагирлик ва порахўрлик, ўзига боғлиқ бўлмаган ишларга аралашмаслик, доимий равишда фуқаролар ва ҳамкасблари билан хушмуомалада бўлиш, ички ишлар органлари ходими деган шарафли номга доғ туширмаслик лозимлиги тўғрисида таъкидлаб, ўтган ойда Республика ички ишлар органларида ва вилояти ИИБда хизмат қилиб келаётган айрим ходимларнинг ножўя хатти-ҳаракатлари, мансаб ваколатидан шахсий манфаатларида фойдаланганлик, хизмат ва ижрочилик интизомини қўпол равишда бузиш ва бошқа ҳолатлар бўйича маълумотлар етказилди. Хизмат ва ижрочилик интизоми қўпол равишда бузган ёки юқорида кўрсатилган салбий ҳолатларга йўл қўйган ходимларга нисбатан қонунларда кўрсатилган кескин чоралар кўрилиши, келгусида ходимлар томонидан шу каби салбий ҳолатларга йўл қўймаслик, йўл-транспорт қоидаларига қатъий амал қилишликлари тушунтирилди. Ҳар қандай қонунбузарлик ва хизмат интизоми бузилиши ҳолатлари интизомий йиғилишда Кадрлар бўлими ва Шахсий хавфсизлик хизмати вакиллари иштирокида муҳокама қилиниши қайд этилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Улуғбек Расулев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан ички ишлар органлари ходимларига яратилаётган шароитлар, олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хизматларга берилаётган эътибор, ходимлар билан Маънавий-маърифий ишлар ва ижтимоий ҳимоя йўналишида амалга оширилган ишлар, ютуқлар ва камчиликлари, шунингдек, ходимларнинг машаққатли хизматлари, уларга ҳамда оила аъзоларига яратилган шарт-шароитлар, имтиёзлар тўғрисида маълумотлар етказилди.

ИИВ Малака ошириш институти

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага