21 май 2022 371

Текширувлар давомида тақиқланган моддалар билан боғлиқ яна бир қанча фактлар аниқланди

Текширувлар давомида:

- 2022 йил 20 май куни соат 02:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари Н.Досимов ва Ф.Джўраевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1988 йилда туғилган М.К.нинг ёнидан 4 дона «Зардекс» номли психотроп дори воситалари ҳамда целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.К. ва аниқланган воситалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 20 май куни соат 00:10 ларда, Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Р.Тилеповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1997 йилда туғилган Т.А. бошқарувидаги "Nexia" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Т.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 20 май куни соат 02:00 ларда, Бектемир туманида жойлашган «Бектемир» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари И.Джумабоев ва Р.Тилеповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, йўловчи, 1994 йилда туғилган Р.Т.нинг ёнидан яшил рангли, ўткир ҳидли, қуритилган ўсимлик моддаси ва целлофанга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро Р.Т. ва аниқланган моддалар Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 20 май куни соат 13:40 ларда, Бектемир туманида жойлашган «Шарқ» ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари А.Пўлатов ва М.Шариповлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган М.А. бошқарувидаги "Lacetti" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан зар қоғозга ўралган, жигар рангли, ўткир ҳидли, сақичсимон модда топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.А. ва аниқланган модда Бектемир тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 20 май куни соат 09:10 ларда, Олмазор туманида жойлашган «Келес» блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими З.Илхомов томонидан, ҳайдовчи, 1995 йилда туғилган О.Қ. бошқарувидаги "Matiz" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, автомобиль салонидан 1 дона «Тропикамид» ва 4 дона «Зардекс» номли психотроп дори воситалари топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро О.Қ. ва аниқланган воситалар Олмазор тумани ИИО ФМБга топширилган.

- 2022 йил 21 май куни соат 01:15 ларда, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Янгиҳаёт» блок-постида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари С.Алимов ва Д.Отабоевлар томонидан, Тошкент вилоятидан пойтахтга кириб келаётган "Cobalt" русумли автомобиль тўхтатилиб, холис ва гувоҳлар иштирокида текширилганда, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган М.У.нинг ёнидан 3 дона целлофанларга солинган, оқ рангли, ўткир ҳидли, кукунсимон моддалар топилган.

Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, фуқаро М.У. ва аниқланган моддалар Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБга топширилган.

Йўлларда текширувлар давом этмоқда.

ИИВ ЖХД ЙҲХХ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага