29 март 2021 6245

Диний мазмундаги таъқиқланган материалларни сақлаб, тарқатган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ТХТББ, Тошкент шаҳри аэропортларида ХТБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан узоқ муддатга кетиб, террорчилик ташкилоти таъсирига тушган шахсларни аниқлаш бўйича олиб борилаётган тезкор-суриштирувлар давомида, жорий йилнинг 18 февраль куни “Новосибирск-Тошкент” йўналишидаги авиарейс билан учиб келган, 1996 йилда туғилган Қашқадарё вилояти, Дехқонобод туманида рўйхатда турувчи Х.Р. билан олиб борилган тезкор профилактик суҳбат давомида у Россия Федерациясида ишлаши давомида “Хизбут-таҳрир” террорчилик ташкилотининг таъсирига тушганлиги маълум бўлди. Унга тегишли бўлган “Vertex” ҳамда “Redmi” русумли уяли телефон аппаратлари текширилганида, хотирасида диний мазмундаги таъқиқланган материалларни сақлаши ва ўзига яқин бўлган танишларига тарқатганлиги аниқланди. Текшириб кўришлик мақсадида унга тегишли бўлган уяли телефон аппаратлари холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Х.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси ДХХ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 246-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага