25 июнь 2021 4533

Темир йўл - ўйингоҳ эмас!

24 июнь куни соат 19:27 ларда Андижон вилояти ИИБ ТХТБга Пайтуғ темир йўл бекати бошлиғи телефон орқали Пайтуғ бекатида вагон устига чиққан фуқарони юқори кучланишли электр токи урганлиги ҳақида хабар берди.

Терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, бўш вагонлар устига чиққан, Избоскан тумани, Пайтуғ шаҳар, “А.Темур” МФЙда яшовчи, 2008 й.т. вояга етмаган Ч.Т. эканлиги, ва уни ўз эҳтиётсизлиги оқибатида юқори кучланишли электр токи урганлиги аниқланган.

Ч.Т.га зудлик билан биринчи ёрдам кўрсатилиб, Пайтуғ туман тез тиббий ёрдам марказининг жонлантириш бўлимига ётқизилганлиги маълум қилинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу ўринда ота-оналардан фарзандларига эътиборлироқ бўлишлари ҳамда темир йўл атрофларида сайр қилишга қўймасликларини сўраб қоламиз. Эслатиб ўтамиз темир йўлда юқори кучланишли ток мавжуд. Бефарқлик эса сиз ва яқинларингиз ҳаётига хавф туғдириши мумкин.

ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага