16 март 2023 554

«Темирйўл»даги мавсумий ишчи ўз ҳамкасбининг пластик картасидаги пулларини ўғирлаб, «1Xbet«га тикиб юборди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида яшовчи «Темирйўл» вокзалида мавсумий ишчи 29 ёшли Т.Н., пластик картасидаги 8.542.500 сўм пуллари ўғирланганлиги тўғрисида мурожаат қилган.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, ушбу жиноятни Т.Н.нинг тенгдоши ва ҳамкасби бўлган А.А. содир этганлиги, у иш жойидаги кийиниш хонасида Т.Н.нинг телефонини яширинча олиб, телефондаги мобил илова ёрдамида пластикдаги пулларни «1Xbet" онлайн қимор ўйинига ўтказганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан 29 ёшли А.А. Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми «б» банди билан жиноий жавобгарликка тортилди.

Қонунга мувофиқ, А.А. содир этган жиноий ҳаракатлари учун 5 йилдан 8 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси назарда тутилган.

ИИВ Киберхавфсизлик маркази

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага