17 сентябрь 2022 615

Тергов департаментида фуқароларни навбатдаги online қабули ўтказилди

Жорий йилнинг 16 сентябрь куни вазир ўринбосари Я.А.Абдулхаков томонидан видеоконференцалоқа режими орқали навбатдаги шахсий қабул ўтказилиб, унда Сурхондарё, Наманган ва Фарғона вилоятларида яшовчи фуқароларнинг мурожаатлари тингланди.

Қабул давомида келиб тушган мурожаат муаллифларининг 2 нафари тергов ҳаракатларидан норозиликларини, 1 нафари жиноят натижасида унга етказилган моддий зарарни ундириб бериш масаласида ёрдам берилишини маълум қилдилар.

Мурожаатларнинг 2 таси қабул давомида ижобий ҳал этилиб, 1 та мурожаат қўшимча текширув талаб қилинганлиги сабабли ижрога қаратилди.

Тергов департаментида фуқароларнинг мурожаатларини видеоконференцалоқа режимида onLine қабул ҳар ҳафтанинг жума кунлари ўтказилишини ва фуқаролар терговга қадар текширув, суриштирув ва дастлабки терговдан норози бўлган тақдирларида мазкур шахсий қабулига мурожаат қилиш мақсадида Тергов департаментининг (71) 231-38-16 рақамли хизмат телефони ёки масъул ходим И.А.Тоировнинг (90) 508-66-46 телефон рақамларига мурожаат қилишлари мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага