14 май 2022 582

Термиз давлат университетида қонунчилик тарғиботига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

Жорий йилнинг 12 май куни термиз давлат Университетининг Юридик факультетида Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси ва вилоят Миллий гвардия бошқармаси масъул ходимлари иштирокида «Жиноятчиликка қарши кураш», «Гиёҳвандлик аср вабоси», «Диний экстремизм ва терроризмга қарши кураш», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш ва бу борада янги чиқарилган қарор лойиҳаси», «Хавфсиз туризмни ташкил қилиш» каби мавзуларда Юридик факультети ва Жисмоний маданият факультетлари талабалари иштирокида давра суҳбати ташкил қилинди.

Ўтказилган давра суҳбати давомида мавзуга оид видеороликлар намойиш қилинди, бу борада талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олишиб, тадбир уларда ижобий таассурот қолдирди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага