2 сентябрь 2021 945

Тезкор қидирув тадбири. Когон тумани...

15 йилдан бери қидирувда юрган аёл қўлга олинди.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир қилиб, тергов органларидан яшириниб юрганлиги учун вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан 2006 йилда қидирув эълон қилинган Бухоро тумани Гала Осиё шаҳри Ойбек кўчаси 12-уйда рўйхатда турувчи, 1977 йилда туғилган Р.С. исмли аёлни ушлаш юзасидан олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари давомида, 15 йилдан сўнг унинг Ўзбекистон Республикасига келиши таъминланиб, Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида вилоят Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан қўлга олиниб, жазонинг муқаррарлиги таъминланди.

Бухоро вилояти ИИБ Ахборот хизмати

© 2006-2021. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага