25 май 2022 313

Тингловчилар билан маънавий-маърифий тадбирлар юқори савияда ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги Касбий тайёргарлик бошқармаси Ўқув-дала марказида Вазирлик Малака ошириш институти бошланғич касбий тайёргарлик ўқув курси маънавий – маърифий тадбирлар режасига мувофиқ ўқув курси тингловчилари билан маънавий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси тарихи, Ўзбек халқининг урф-одатлари, ўтмиш тарихини қамраб олган, ҳамда ватанпарварлик ҳиссини оширувчи бадиий фильмлар, жумладан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг ташаббуси билан суратга олинган  “Ибрат” ва “Илҳақ”  бадиий фильми тингловчиларга намойиш этилди.

Реал воқеаларга асосланган фильмни суратга олиш ишлари Ўзбекистон ва Беларусда ўтган. Фильм Иккинчи жаҳон урушида фарзандларини йўқотган оналар, уларнинг жасоратига бағишланган. Фильмнинг бош қаҳрамонларидан бири - Тошкент вилояти Хонобод қишлоғида яшовчи Зулфия Зокирова бўлиб, аянинг урушда барча 5 ўғли ҳалок бўлган.

Иккинчи жаҳон урушидаги воқеалар ва унда аскарлар, зобитлар ва генераллар кўрсатган жасоратни эсга олар эканмиз, Ватанга ўзи учун энг қадрлиси – ўз ўғилларини фидо айлаган оналарни эсга олмасликнинг иложи йўқ. 

Фильм айнан шу мақсад – Ватан йўлида улкан йўқотишни матонат билан бошдан кечирган оналар хотирасини абадийлаштириш мақсадида суратга олинган.

Юқоридаги фильмлар намойиши орқали тингловчиларни она ватанига бўлган садоқати, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда хизмат вазифаларини бажаришда ҳушёрлик ва сергакликни ошириш, турли хил ҳолатлар саҳналаштирилган ушбу бадиий фильмларнинг намойишини кўриб, тингловчилар маънавий ҳордиқ олдилар.

Фильм намойишидан сўнг, сўзга чиққан ўқув курси раҳбарияти ва тингловчиларнинг фаол аъзолари томонидан давлатимиз раҳбарининг ташаббуси асосида яратилган янги ижод маҳсули халқимизнинг бой маънавий хазинасидан ўрин олишини эътироф этдилар ва тингловчилар бадиий фильмлардан ижобий ўрнак олдилар.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага