1 февраль 2023 604

Тингловчиларга саломатлик бўйича фойдали ва керакли маълумотлар берилди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ «Ўзбекистон» санаторийси бошлиғи полковник А.Р.Мўминова Малака ошириш институтининг Олмалиқ шаҳридаги ўқув базасида яратилган шарт-шароитлар билан танишиб чиқиб, тингловчилар билан давра суҳбати ўтказди.

Давра суҳбати давомида бугун мамлакатимизда ички ишлар органлари ходимларининг тиббий билимларини ошириш, тиббий маданиятини янада ривожлантириш борасидаги амалга оширилаётган чора-тадбирлар Ички ишлар вазирлиги раҳбариятини доимий эътиборида эканлигини билдириб ўтди.

Шунингдек, тингловчиларни қизиқтирган саволлар юзасидан ўзининг фикр-мулоҳазаларини билдириб, тингловчиларга ўзбошимчалик билан турли хил оздирувчи дориларни истеъмол қилмасликларини ва бундай ҳолатларда шифокорга мурожаат этишларини, ИИО ходимлари ўртасида учраётган турли хил касалликларни олдини олишда тўғри овқатланиш, спорт билан мунтазам равишда шуғулланиш, ортиқча вазндан халос бўлиш кераклигини таъкидлаб ўтди.

ИИВ Малака ошириш институти Матбуот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага