11 май 2022 520

Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ кинолог-ходимлари Халқаро итлар кўргазмасида биринчиликни қўлга киритишди

Дам олиш кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Кинология клублари уюшмаси ҳамда «Табиат дог» клуби ташаббуси билан барча зотлардаги итларнинг халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди.

Тадбир Сергели туманидаги «Грин Парк» истироҳат боғида бўлиб ўтди.

Тадбирга йиғилган томошабинлар итлар ҳамда уларнинг машғулотларидан мамнун бўлишди. 

Тадбирда пойтахт ҳуқуқ-тартибот идораларининг кинология хизматлари, Тошкент шаҳар ИИББ ЖТСБ Кинология хизмати ходимлари ҳамда оддий ҳаваскорлар иштирок этишди. 

Кинологлар ва жонзотларининг кўргазмали чиқишлари томошабинларнинг олқишларига сазовор бўлишди.

Кўргазма якунларига кўра, ЖТСБ Кинология хизмати кинологлари сафдор А.Алимов ўзининг «Буран» лақабли немис овчаркаси ва сафдор Қ.Тўхтасинов «София» лақабли итлари ҳакамлар ҳайъатининг энг юқори баҳосини олиб, шоҳсупанинг биринчи ўринларини эгаллашди.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага