3 февраль 2023 719

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан бир нечта дўконлардан ўғрилик қилишда гумон қилинган шахс қўлга олинди

Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБга келиб тушган хабарга кўра, жорий йилнинг 15 январь куни, номаълум шахс туман ҳудудида жойлашган дўкондан жами 21.500.000 сўмлик техникани ўғирлаб кетган.

Жиноятни фош этиш мақсадида, Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилиб, тез орада муқаддам судланган 35 ёшли Артём Д. қўлга олинди. Тергов жараёнида Артём аввалроқ Сергели, Чилонзор ва Миробод туманларида жойлашган яна учта дўкондан 45.000.000 сўмдан ортиқ турли хил товарларни ўғирлаб кетганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этиб, гумонланувчининг шу каби бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага