12 октябрь 2022
899
Тошкент шаҳар ИИББда Халқаро қизлар куни нишонланди
«11 октябрь — Халқаро қизлар куни» муносабати билан Тошкент шаҳар ИИББ Хотин-қизлар масалалари бўйича бўлим масъул ходимлари томонидан Тошкент шаҳар Низомий номидаги давлат педагогика университетида «Янги Ўзбекистоннинг фаол ва ташаббускор қизлари» номли байрам тадбири ташкил этилди. Тадбирда олий ўқув юртининг профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлари қатнашди.
Иштирокчиларга Маънавият ва ахборот-ресурс маркази оркестри ҳамда ППХ бригадасининг истеъдодли ходимлари томонидан концерт дастури тақдим этилди. Куйланган куй-қўшиқлар томошабинларни бефарқ қолдирмади.
Бундай байрам тадбирлари пойтахтимизнинг барча туманларида бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати