Тошкент шаҳар ИИББнинг бир қатор ходимларига турар-жой ижараси тўловида ёрдам кўрсатилди
Ички ишлар органлари ходимларини муносиб ижтимоий ҳимоя билан таъминлаш масаласи доим эътибор марказида бўлиб келган. Ходимларнинг юртимизда тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш бўйича хизмат сифати ҳам тўғридан-тўғри шу масалага боғлиқдир.
Турар-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунига ва ички ишлар вазирининг 2021 йил 8 июндаги тегишли буйруғига мувофиқ ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларига турар-жой ижараси учун ҳар ойлик тўлов ҳақи берилиши белгиланди.
Яқинда юқоридаги ҳужжатларга мувофиқ Тошкент шаҳар ИИББнинг ижарада турувчи бир қатор ходимларига тантанали равишда ҳар ойлик тўлов ҳақи топширилди.
Тошкент шаҳар ИИББ Ахборот хизмати