31 март 2022 1774

Тошкент шаҳрида ноқонуний ер олди-сотдиси билан шуғулланувчи шахслар ушланди

2022 йил 30 март куни ИИВга Э.Н. ариза билан мурожаат қилиб, ер олиш мақсадида юрган вақтида «У» исмли фуқаро билан танишиб қолганлигини, ушбу фуқаро унга таниши «Д» исмли фуқаронинг 4 гектар ер майдони борлигини айтиб, шундан 2 гектар ер майдонини 800.000 АҚШ долларига сотишини, бугунги кунда ушбу ер майдони тақиқда турганлиги сабабли уни расмийлаштириб бера олмаслигини, келгусида керакли ташкилотлар орқали ушбу тақиқни ечиб, Э.Н.га ер ҳужжатларини расмийлаштириб беришини, ҳозирда олдиндан бўнак сифатида 80.000 АҚШ долларини талаб қилиб келаётганлигини баён қилиб, қонуний чора кўришликни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Бош Прокуратура Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, ИИВ ЖҚББ КваИЖҚКБнинг Ер ресурслари талон-тарож қилинишига қарши курашиш бўлими, ДХХ, ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, У.Ч. Тошкент шаҳар, М.Улуғбек туманида жойлашган 15-сонли Кардиология марказининг автотураргоҳида ариза муаллифидан талаб қилган 800.000 АҚШ долларидан бўнак сифатида 80.000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан, 2022 йил 30 март куни ИЖҚК Департаментининг Шайхонтоҳур тумани томонидан фуқаро У.Ч. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, У.Ч. Жиноят-процессуал кодекснинг 224-моддаси тартибида ушланди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

ИИВ ЖҚББ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бошқармаси

© 2006-2022. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага