27 май 2022 1046

Тошкент туманида 2 нафар мактаб ўқувчилари автомобиль бошқарганлиги аниқланди

Жорий йилнинг 26 май куни Тошкент туманида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори М.Абдувосиқов томонидан кун давомида «Дамас» ва «ВАЗ 2106» русумли автоуловлар тўхтатиб текширилганда ҳайдовчилар 2007 йил ва 2005 йилда туғилганлиги ва ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш ёшига етмаганлиги аниқланди.

Иккала ҳайдовчига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва автоуловлар жарима майдонига қўйилди.

Ҳурматли ота-оналар бу каби ҳайдовчиларни деб, бегуноҳ инсонлар азият чекмоқда. Фарзандларингиз тақдирига бефарқ бўлманг!

Тошкент вилояти ИИББ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот гуруҳи

© 2006-2023. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт материалларидан фойдаланилганда www.iiv.uz сайти кўрсатилиши шарт
Cайт яратувчиси: Online Service Group
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг
Тепага